Нуробод туманида 240 та доимий даромади йўқ оилалар ҳамда банд бўлмаган ёшлар ва аёлларга 11 турдаги 302 млн. сўмлик асбоб-ускуналар олиб берилди

Бугун Нуробод туманида туман ҳокими Ф.Заиров ва сектор раҳбарлари иштирокида тумандаги ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни доимий даромад манбаига эга бўлиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларга имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида тумандаги 240 та доимий даромади йўқ оилалар, банд бўлмаган ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, уларнинг касбий кўникма ва малакасига қараб 11 турдаги 302 млн. сўмлик асбоб-ускуналар, жумладан,

- 112 та оилаларга тикув машинкалари;

- 58 та оилаларга пишириқ печлари;

- 9 та мотокултиваторлар;

- 44 та темир пайвандлаш асбоб-ускуналари;

- 3 та пойафзал тикиш машиналари;

- 8 та сартарошлик анжомлари;

- 2 та суғориш учун насос ва сув қувурлари;

- 1 та мотопила;

- 1 та грилл пишириш печи;

- 1 та автомашина ювиш асбоб-ускунаси;

- 1 та дурадгорлик асбоб-ускуналари олиб берилди.

Туман Агробанк филиали томонидан имтиёзли кредит асосида 115 млн. сўмлик 4 та мотороллер ва 9 та тикув машиналари берилди.

Шунингдек, туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спортчилари ва мураббийларига жами 17 турдаги 47,2 млн. сўмлик спорт жиҳоз ва формалари тарқатилди.

Бундан ташқари, бугун тумандаги Амир Темур массивидан 123 нафар туман ёшларига 0.5 гектардан ер майдонлари ажратиб берилди.

Келгусида ҳам даромади йўқ оилалар, банд бўлмаган ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу амалий ишлар давом эттирилади.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM