Нуробод тумани сектор раҳбарларининг ёшлар билан ишлашга оид ҳисоботи бўлиб ўтди

Бугун Нуробод тумани ҳокимлигида туман сектор раҳбарларининг ёшлар билан ишлашга оид ҳисоботи бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Ф.Заиров 2020 йилда ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йилда ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасидаги режалар тўғрисида тўхталди

Нуробод туманида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича 8 та йўналишдаги жами 61 та банддан иборат чора-тадбирлар дастури сектор ва чоракбай ишлаб чиқилган бўлиб, Дастури ижроси учун жами 10 млрд 212,6 млн. сўм,  маблағлар республика, туман маҳаллий бюджетидан ва турли манбалар ҳисобидан ажратилиши белгиланган.

Ушбу Дастурнинг ижроси доирасида ёшларни бандигини таъминлаш, даромад манбаига эга қилиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўқитилиши режалаштирилган.

 

 

2015-2021 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM