Нурободга Вазир ташриф буюрди

Бугун Ӯзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов ва Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров тумандаги Шарқ юлдузи маҳаласида бўлиб, ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди. Аҳолининг яшаш тарзини ўрганиш мақсадида ушбу ҳудудда истиқомат қилаётган фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш чораларини кӯрди. 

Шунингдек, ҳудудда истиқомат қиладиган аҳолини қийнаётган муаммоларни ӯрганиб, уларни ечишда вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда мутасаддиларга ушбу камчиликларни бартараф этиши бӯйича топшириқлар берилди.

Меҳмондӯст нурободликлар вазирни  иссиқ нонлари билан меҳмон қилдилар.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM