Нуробод тумани “Булоқбоши” маҳалласида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” юриш марафони ўтказилди

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Нуробод туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда туманимизнинг узоқ ҳудудида жойлашган Булоқбоши маҳалласида 36184-ҳарбий қисм аскар ва зобитлари, маҳалла фаоллари ҳамда бир гуруҳ ёшлар иштирокида Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам шиори остида юриш марафони ўтказилди. Ўтказилган марафон доирасида ҳарбий қисм аскарлари ва маҳалла ёшлари ўртасида югуриш марафони ҳам ўтказилиб, иштрокчилар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM