НУРОБОДЛИК ОТА АЛИМЕНТ УЧУН 10 МЛН. СЎМ ТЎЛАДИ

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг қарори билан фуқаро Фаррух Қўчқоровдан ундирувчи Умида Абдурахмонованинг икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун учдан бир қисми миқдорида  алимент ундириш бориш белгиланган.

Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Нуробод туман бўлими томонидан ижро иши юритилган. Анчадан бери фуқаро Ф.Қўчқоров алимент тўловларини тўламасдан келаётган эди.

Бугунги оғир шароитда муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини  қўллаб-қувватлаш нақадар муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда  Бюронинг Нуробод туман бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, қарздор Ф.Қўчқоров билан ҳам атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилиб, бугунги синов кунларида фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилди.

Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзандлари таъминотини ўйлаб, 10 млн. 265 минг сўм пулни тўлаб берди.

Мажбурий ижро бюроси Нуробод туман бўлими

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM