“Орзу-мақсадлар сари бир қадам” мавзусида психологик тренинглар ўтказилди

Жорий йилнинг 10, 11, 12 ноябрь кунлари Нуробод туманидаги Амир Темур, Наврўз, Шарқ Юлдузи, Машъал, Қиличли, Улус, Халқобод ва Дўстлик маҳаллаларидаги ўғил-қизлари ҳамда ўқувчи ёшлар билан туман тарғибот гурухи раҳбари М.Усанова, “Эзгу ният Юксалиш” психологик маркази психологлари Эшмуродова Дилфуза Суюновна ҳамда Рўзимуродов Камолиддин Фахриддинович иштирокида “Орзу-мақсадлар сари бир қадам” мавзусида психологик тренинглар ўтказилди. Тадбир давомида иштирок этган 600 нафардан ортиқ ёшларга кийиниш одоби, муомала маданияти ва бошқа психологик мавзуларда психологик тренинглар ўтказилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM