Фуқаролар мурожаати - эътиборда!

Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатларини тинглади.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, банк, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, соғлиқни сақлаш, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.

Фуқаролардан тушган мурожаатларни ижроси бўйича ҳоким ўринбосарлари, тумандаги тегишли корхона ва ташкилотларнинг мутасаддиларига топшириқлар берилди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM