«Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» ғояси остида тарғибот тадбирлари ўтказилади

Бугун Нуробод тумани ҳокимлигида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка «маҳаллабай» етказиш, жойларда ўтказилаётган тарғибот тадбирларида аҳолининг барча қатламларини тўла қамраб олиш ҳамда самарали ташкил этиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман ҳокими Ф.Заиров, сектор раҳбарлари, тарғибот тадбирларига масъуллар иштирок этиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, унинг ҳар бир киши ҳаёти, фарзандлари келажагига таъсирини тушунтириш, бу борадаги ишларни «маҳаллабай» ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни самарали ижроси бўйича вазифалар белгиланди.

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM