Нурободда тиббиёт ходимлари куни нишонланди

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан бугун Нуробод туман ҳокимлигида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Ф.Заиров, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман давлат санитария-эпидемиология назорати маркази мутасаддилари, тиббиёт соҳаси фидойилари иштирок этишди.

Кўп йиллик самарали меҳнат фаолияти ва алоҳида хизматлари билан ўрнак бўлаётган бир гуруҳ туман тиббиёт ходимлари туман ҳокимининг “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM