Нуробод тумани ҳокими 1 сектор ҳудудидаги рейтинги паст кўрсаткичга эга бўлган мактабга борди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлиги бўйича ўтказилган рейтингда Нуробод тумани 1 сектор ҳудудидаги 9-умумтаълим мактаби паст кўрсаткичга эга мактаблар қаторидан ўрин олган. 

Бугун туман ҳокими, 1 сектор раҳбари Ф.Заиров иштирокида ушбу мактабнинг педагог жамоаси ҳамда фаоллар билан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман раҳбари мактаб раҳбарияти ҳамда ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, уларни қийнаётган муаммоларни ҳамда мактабда таълим сифатини ошириш бўйича истиқболли режаларини эшитди.

Туман ҳокими Ф.Заиров мактаб жамоасидаги ўқитувчилар маъсулиятини ошириш, ўқувчининг билим даражасига қараб ўқитувчи фаолиятига баҳо берилишини таъкидлади.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM