Нурободнинг тоғли ҳудудида яна битта янги МТТ очилди

Бугун Нуробод туманининг Оқсой қишлоғида 14 сон мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Янги очилган мактабгача таълим ташкилоти 75 нафар болаларни қамраб олиб, МТТда 15 та янги иш ўринлари яратилди.

МТТ замонавий мебеллар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар билан жиҳозланган.

14 сонли мактабгача таълим ташкилоти тўғрисида маълумотнома:

Жойлашган жойи: Нуробод тумани, Оқсой қишлоғи.

Қуввати: тўлиқ кундузги гуруҳларида 75 нафар бола.

Гуруҳлар сони: 3 та тўлиқ кундузги гуруҳлар.

Ходимлар: 9 нафар педагог, 3 нафар ёрдамчи ходимлар.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM