Нурободда “Ҳарбий қисмда бир кун” шиори остида тадбир ўтказилди

         Бугун Нуробод туманида жойлашган 36184 ҳарбий қисмда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, она юрти ва халқига садоқатини ошириш, ҳарбий хизматчилар билан ёш авлод вакилларининг ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида “Ҳарбий қисмда бир кун” шиори остида тадбир ташкил этилди.

         Тадбирда Қуролли Кучларимизда мавжуд бўлган қурол-аслаҳаларнинг кўргазмаси ўтказилиб, унда туманимиз ёшлари ҳамда мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

         Тадбир иштирокчиларида муддатли ҳарбий хизматчилар учун яратилган шароитлар, ўқув ва дам олиш хоналаридаги имкониятлар катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар ҳарбий қисмнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM