ОНА ТИЛИМИЗ МИЛЛИЙ ЎЗЛИГИМИЗДИР!

1989 йил 21 октябрь “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилиниб, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Халқимизнинг муқаддас қадриятларидан бири бўлган она тилимиз ўзининг қонуний мақоми ва ҳимоясига эга бўлди. Она тилимиз миллий ўзлигимиздир. 2020 йил 21 октябрь куни Нуробод туман 1-сон касб-ҳунар мактабида  Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг 31 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 
Давра суҳбати шаклида ўтказилган тадбирда ўқувчи-ёшлар қалбида она тилимизга муҳаббат, миллий ва жаҳон адабиётини теран нигоҳ билан ўқишга қизиқиш уйғотиш, китобхонлик маданиятини ошириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилганлиги ҳақида сўз юритилди. Она тилимизни мадҳ этувчи шеърлар айтилди, саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Сермазмун ва кўтаринки руҳда ўтказилган тадбирда ўқувчи-ёшлар ўртасида шеърхонлик танлови ўтказили, ғолиблар  эсдалик учун совғалар билан тақдирланди.

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM