Сайёрамизда ўрмонлар кескин камаймоқда

1990 йилда Ер курраси 178 миллион гектар ўрмонларидан айрилган. Кескин қисқариш айниқса, Африкада яққол кузатилмоқда. Масалан, 2010 йилдан то 2020 йилгача Африкада ҳар йили 3,9 миллион гектарлик ўрмонлар кесиб юборилди, дейилади БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) эълон қилган маърузада.

 

Статистик маълумотларга кўра, ўрмонлар қуруқликнинг қарийб учдан бир қисмини эгаллаган. Бу 4,06 миллиард гектар, деганидир. Шу билан бирга, жами ўрмонларнинг ярмидан кўпи (54 фоизи) дунёнинг бешта мамлакатида жойлашган. Булар, Россия (815 миллион гектар), Бразилия (497 миллион гектар), Канада (347 миллион гектар), АҚШ (310 миллион гектар) ва Хитой (220 миллион гектар) мамлакатлари.

 

«Сайёрамизда ўрмон майдонлари ҳамон қисқаришда давом этмоқда 1990 йилдан бошлаб дунё 178 миллион гектарлик ўрмонларидан айрилди. Бироқ кейинги пайтларда ўрмонларни йўқотиш суръати бироз секинлашгани кузатилмоқда. Масалан, 1990-2020 йилларда айрим мамлакатларда ўрмон кесиш анча қисқаргани қайд этилди», - дейилади тадқиқот материалида.

 

«Африка ўрмонларни энг кўп йўқотаётган қитъа сифатида биринчи ўринда бормоқда. Мазкур қитъада ўрмонзорлар қисқариши 2010-2020 йилларда йилига 3,9 миллион гектарни ташкил этган. Ундан кейинги ўринда йилига 2,6 миллион гектарлик кўрсаткич билан Жанубий Америка бормоқда», - дея таъкидланади ҳужжатда.

 

Маъруза муаллифларининг таъкидлашича, ўрмон майдонларининг кенгайиши 2010-2020 йилларда Осиёда энг кўп кузатилган.

 

 

 

2015-2020 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM