ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашининг олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 23 апрел куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган  камбағалликни қисқартириш ҳамда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва уларнинг тумандаги ижроси муҳокама қилинди.

Шунингдек, сессия ишида туман сектор раҳбарлари, тумандаги суд раислари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Нуробод туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг 2020 йилнинг 6 ойида амалга оширилган ишлари юзасидан ахборотлари тингланди.

Депутатлар томонидан кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, масалалар юзасидан туман Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM