Онлайн кўрик танловда қатнашинг...

Онлайн кўрик танловда қатнашинг...

Республика Маънавият ва маърифат маркази Нуробод туман бўлинмаси томонидан Давлат гербининг миллий давлатчилигимиз тарихи, мустақил тараққиёти, бугунги юксалиш даврида тутган ўрнини инобатга олган ҳолда 2 июль – “Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган кун муносабати билан “ДАВЛАТ РАМЗЛАРИГА ҲУРМАТ” мавзусида ҳамда 26 июнь “Ҳалқаро гёҳвандликка қарши курашиш куни” муносабати билан “МЕН ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИМАН” мавзусидаги онлайн расмлар танловини эълон қилади.

Танловлар туман ва вилоят босқичларидан иборат.

Танловда 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёш ижодкорлар  иштирок этишлари мумкин.

Танлов иштирокчилари яратган асарини фотосурат шаклда (тиниқ ва сифатли) тақдим этади.

Расмлар 2020 йил 24 июнига қадар қабул қилинади.

Танловда иштирок этадиган ёш ижодкорлар яшаш манзили ва телефон рақамини юбориши лозим.

Расм ва иншоларни 91 530-73-62 рақамидаги телеграммга “Мен гиёҳванликка қаршиман танлови учун” ҳамда “Давлат рамзларига ҳурмат танлови учун” деб юборинг.

Қўшимча маълумот учун телефон: 94-286-12-07

 

2015-2020 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM