Нуробод туманида “Бир қишлоқ бир маҳсулот” тамойили асосидаги тадбирлар давом этмоқда

Нуробод тумани 1 сектор ҳудудидаги Сазағон маҳалласини “Бир қишлоқ бир маҳсулот” тамойили асосида паррандачиликка ихтисослаштириб, ҳудуддаги камбағалчиликни қисқартириш ва табдиркорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жойрий йилнинг 27 май куни вилоят хокимининг ишлаб чикаришни махаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси Н.Ибрагимов, туман ҳокими Ф.Заиров  ва мутасаддилар иштирокида ҳудудда амалга оширилаётган ишлар кўлами ўрганиб чиқилиб, аниқланган камчиликлар бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туман раҳбари сектор ҳудудидаги саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарида ҳам бўлиб, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини амалга оширишдаги юзага келаётган муаммолар билан ҳам яқиндан танишди.

Аниқланган муаммо ва камчиликлар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM