Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимига номзод кўриб чиқилди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йил 12 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари кенг муҳокама қилиниб, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилган эди.

     Олий Мажлис Қонунчилик палатасида таркиб топган янги амалиётга мувофиқ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимига айни пайтда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари — “Маҳалла” хайрия жамоат фонди раиси лавозимида ишлаб келаётган Раҳмат Маматовнинг номзоди кўрсатилди.

Муҳокамалар чоғида депутатлар маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини ошириш, аҳолининг чинакам кўмакдошига айлантириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоялаш, жамият ва оилада соғлом, барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни янада мустаҳкамлаш, тинчлик-тотувлик, осойишталикни таъминлаш борасида катта ишлар қилинаётганига эътибор қаратар экан, бу борада янги вазирлик ва унинг раҳбарияти олдида турган муҳим вазифалар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

    Савол-жавоб, муҳокамалар якунида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Раҳмат Маматовни Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимига маъқуллаш ҳақидаги қарори қабул қилинди.

 

 

 

2015-2024 © Нуробод туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM