Нуробод тумани ҳокимининг қарори

Нуробод туман ҳокимининг “туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари” тўғрисида

Вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 августдаги 210-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сонли “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш, туманда иқтисодиёт тармоқлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва                   25-моддаларига асосан

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  1.  Вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 августдаги 210-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПҚ-4407-сонли “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги қарори ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

а) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ:

туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини барқарор ишлашга тайёрлаш;

ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатишни таъминлаш;

кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;

ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш:

б) асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб- ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;

в) асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб- ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;

г) ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;

д) кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;

е) 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари ғамлаш ва техник туз тайёрлаш, шунингдек, суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш параметрлари 6-иловага мувофиқ;

ж) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини      2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (кейинги ўринларда туман комиссияси деб аталади) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Туман комиссияси:

а) бир ой муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги  ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилиши;

б) ўрганиш натижалари бўйича:

тумандаги барча корхона ва ташкилотлар бўйича - туман ҳокимининг ўринбосарлари (Р.Ибрагимов, Н.Рахмонов, С.Илмуродов) томонидан:

туман ташкилотлари билан келишган ҳолда ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

3. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Р.Ибрагимов, Н.Рахмонов, С.Илмуродов)лар иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз- қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йуналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий масъулият юклансин.

4. Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хужалиги масалалари бўйича ўринбосари (Н.Рахмонов)га:

маҳаллаларда ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни куз-қиш даврига тайёрлашни, автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлик, сув кувури ва канализация тармоқлари, маҳаллалар ҳудудларининг санитария ҳолати талабларига мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулотлари ғамланишини жойларга чиқиб шахсан  назорат қилсин;

назорат натижалари бўйича объектларни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ҳамда уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилишини таъминласин.

5. Туман электр тармоқлари корхонаси (В.Файзиев), 3-сон ҳудудий газ таъминоти Нуробод участкаси (И.Хамраев) билан биргаликда ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформатор нимстанцияларини таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашга боғлиқ муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойнинг ўзига чиқиб аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.

6. Туман электр тармоқлари корхонаси (В.Файзиев), 3-сон ҳудудий газ таъминоти Нуробод участкаси (И.Хамраев)лар асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва кўмир маҳсулотлари барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.

7.Туман ҳокимининг ўринбосари (С.Илмуродов) жойларга чиқиб, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.

8.Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р.Ибрагимов), туман иқтисодиёт ва саноат бўлими (Ғ.Мусурмонов), тегишли ташкилотлар билан биргаликда 2019 йил  1 сентябргача бўлган муддатда:

2018/2019 йиллар куз-қиш даврида қишлоқ хужалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш асосида маҳаллалар бўйича аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб 2019/2020 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлаш хажмларини белгиласин, нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли эканлар маҳсулотларини ғамлашга алоҳида эътибор қаратсин;

ғамланиши керак бўлган қишлоқ хужалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ва ғамлашнинг тўлиқлиги ҳамда маҳсулотлариинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича ўрнатилган тартибда аниқ таклифларни туман ҳокимлигига  киритсин.

9. Туман ҳокимининг ўринбосари (Н.Рахмонов),  туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (И.Қурбонов) жойларга чиққан ҳолда кўп хонадонли уйлар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини куз-қиш даврида барқарор фаолият юритишига тайёрлигини, марказлаштирилган ва жойлардаги маҳаллий иситиш козонхоналари, иссиқлик, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, маҳалла ҳудудларининг санитария ҳолати та