Сарикул маҳалласида ҳоким ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Нуробод туманидаги 17 умумий ўрта таълим мактаби биносида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Нуробод тумани ҳокими в.в.б. Р.Ибрагимов туманимизда ёшларга оид давлат сиёсати асосида навқирон авлоднинг замонавий билим олиши, спорт ва бошқа йўналишларда истеъдодини намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин топиши йўлида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг самаралари ва бугунги кунда қад ростлаётган корхоналар ва унда ёшларимиз бандлигининг таъминланаётганлиги ҳамда келгусидаги режалар ҳақида қисқача тўхталди.

Очиқ мулоқот руҳида кечган учрашувда ёшларимиз ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди.

Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган барча мурожаатлар тингланди. Кўпчилиги шу ернинг ўзида ҳал этилди ва баъзиларига белгиланган муддат билан масъуллар бириктирилиб, ижроси туман ҳокимлиги ва ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан назоратга олинди. 

 

 

2015-2024 © Хокимият Нурабадского района. Разработан в: SAKTRM