Фахриддин Заиров Нуробод тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди

Нуробод тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгашининг VI чақириқ биринчи ташкилий сессияси бўлиб ўтди.

Ташкилий сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари Абдумажит Нуркулов иштирок этди.

Сессияда вилоят ҳокими томонидан Нуробод тумани ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Депутатлар Заиров Фахриддин Абсаламович номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлаб, Нуробод тумани ҳокими лавозимига тасдиқладилар.

 

 

 

 

2015-2024 © Хокимият Нурабадского района. Разработан в: SAKTRM