“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” лойиҳаси доирасида саёҳатлар уюштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли Қарори ҳамда 2018 йил 22 февраль кунги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, юртимизда ички туризмни ривожлантириш, дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” лойиҳаси доирасида саёҳатлар уюштирилмоқда.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нуробод тумани Кенгаши томонидан йил давомида туман ёшларини Республикамиздаги тарихий обидалар ҳамда диққатга сазовор масканларига саёҳатлар қилиш режалаштирилган. Хусусан мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида туманнинг узоқ ҳудуди бўлган Саҳоба маҳалласидаги 43-умумтаълим мактабида таҳсил олаётган 60 нафар,  75-умумтаълим мактабида таҳсил олаётган 25 нафар, 2-умумтаълим мактабида таҳсил олаётган 50 нафар ўқувчи ёшлар Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар ҳамда муқаддас қадамжоларга саёҳат қилишди.

2015-2024 © Хокимият Нурабадского района. Разработан в: SAKTRM