Замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда очиқ танловлар асосида давлат харидларини амалга ошириш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ДОИР НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 137-модда; 2012 й., 31-сон, 357-модда, 36-сон, 411-модда)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўғрисида» 2011 йил 7 февралдаги ПҚ-1475-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда давлат харидларини ташкил этишга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 сентябрдаги 260-сонли қароригаасосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 36-сон, 411-модда)

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2011 йил 1 апрель,

100-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сон қарорига 
1-ИЛОВА

Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи тўғрисида

НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси ишчи органининг (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) асосий вазифалари, функциялари ва ишларини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги ишчи орган ҳисобланади.

II. Ишчи органнинг асосий вазифалари ва функциялари

3. Қуйидагилар ишчи органнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлат харидлари бўйича ахборот базасини яратиш ва доимий равишда янгилаб бориш, давлат харидларини амалга оширишда нархларни шакллантириш жараёнини назорат қилиш;

Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссиясининг (кейинги ўринларда Ҳукумат комиссияси деб аталади) қонун ҳужжатлари билан унинг ваколатига киритилган масалалар бўйича материалларини ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш;

давлат ва хўжалик бошқар