Нуробод туманида наслли қўчқорлар зотларини ривожлантириш юзасидан халқаро кўргазмали семинар ўтказилди.
Thu, 15/08/2019 - 23:33Жорий йилнинг 14 август куни Нуробод тумани Жарқудуқ қишлоғида жойлашган Қоракўлчилик марказида Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Нурқулов, Нуробод тумани ҳокими Ф.Заиров, қўшни Қозоғистон Республикаси ҳамда мамлакатимиз олийгоҳларининг олимлари ва фан номзодлари иштирокида наслли қўчқорлар зотларини ривожлантириш юзасидан халқаро кўргазмали семинар ўтказилди.