Нурободда ғалла ўрим-йиғим мавсуми қизғин олиб борилмоқда
Thu, 10/06/2021 - 16:03Республикасизнинг барча ҳудудлари қатори Нуробод туманида ҳам ғалла ўрим-йиғим мавсуми бошланди.
Нуробод туманида жорий йил мавсумида 81 та ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари томонидан 2010 гектар ер майдонларига уруғ экилган бўлиб, туман фермерлари томонидан шартнома асосида 3 356 тонна дон топширилиши режалаштиришган.
Бугунги кунда ғаллани нес-нобудсиз ўриб олиш мақсадида 21 та отрядлар шакллантирилиб, ҳар бир отрядга 4 тадан юк машиналари ҳамда 6 кишидан масъул ҳодимлар бириктирилган.