Нурободнинг тоғли ҳудудида яна битта янги МТТ очилди

Бугун Нуробод туманининг Оқсой қишлоғида янги 5 сон мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Янги очилган мактабгача таълим ташкилоти 100 нафар болаларни қамраб олиб, МТТда 16 та янги иш ўринлари яратилди.

МТТ замонавий мебеллар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар билан жиҳозланган.

5 сонли мактабгача таълим ташкилоти тўғрисида маълумотнома:

Жойлашган жойи: Нуробод тумани, Оқсой қишлоғи.

Қуввати: тўлиқ кун гуруҳларида 100 нафар бола, қисқа муддатли гуруҳларда 50 нафар бола.

Гуруҳлар сони: 4 та тўлиқ кун гуруҳи, 2 сменада куни қисқартирилган 2 та гуруҳ.

Ходимлар: 8 нафар педагог, 8 нафар ёрдамчи ходимлар.

 

2015-2024 © Nurobod tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM