Туман ҳокими Ф.Заиров кўкрак нишони билан тақдирланди

Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан “8 декабрь - Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан вилоятдаги деҳқон, фермер, томорқа эгалари ҳамда соҳага алоқадор корхона-ташкилот ходимлари учун ташкил қилинган байрам тадбирида бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги ходимлари “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги аълочиси”, “Илғор фермер”, “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишонлари ҳамда вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди. Улар сафида Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Заиров ҳам бор.

2015-2024 © Nurobod tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM