Image_tadbir:

2018 йил 19 декабр куни Нуробод тумани хотин-қизлар қўмитаси ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда "Соғлом она - соғлом бола" шиори остида анъанавий аёллар спорт фестивали ўтказилди.
Аёллар спорт фестивалида тумандаги Машъал, Қиличли, Улус, Сазағон, Сарой, Наврўз ва Ағрон маҳаллаларида истиқомат қилувчи хотин-қизлар иборат жамоалар иштирок этишди.
Фестивалда жамоалар спортнинг волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка турлари бўйича беллашдилар. Ғолибликни қўлга киритган жамоалар туман ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.