14 январ – “Ватан ҳимоячилари куни”

Бугун Нуробод тумани ҳокимлиги, туман мудофаа ишлари бўлими мутасаддилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда 14 январ – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан туманимиздаги иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рахмон ота Абиловнинг хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олинди.

Шу билан бирга мардлик ва жасорат кўрсатиб ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи тумандошларимиз вояга етган хонадонларда бўлишиб, уларнинг хотираси ёдга олинди.

Ватанимизни ёвуз ниятли жангчилардан муносиб ҳимоя қилган уруш қатнашчилари ва уларнинг оила аъзолари бидан дилдан суҳбат қилиниб, эсталик совға-саломлар улашилди.

 

2015-2024 © Nurobod tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM