Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Заировга саволларингиз борми?

Эртага, 23 июль куни соат 10:00 да Нуробод туманида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Нуробод тумани ҳокими, Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича туман комиссияси раиси Фахриддин Заиров иштирокида жонли эфирда онлайн БРИФИНГ ўтказилади.

Брифингда Нуробод туманида коронавирус инфекциясига қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда ижтимоий тармоқлардан келган саволларга батафсил жавоб берилади. 

Ўзингизни қизиқтирган саволларни Телеграм мессенджеридаги @nur_pressbot га ёки +99893 724-23-75 рақамига йўллашингиз мумкин.

Брифингни туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг Facеbook ижтимоий тармоғидаги https://www.facebook.com/zairov.faxriddin саҳифаси орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин. 

Нуробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати  

2015-2024 © Nurobod tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM