"Соғлом она - соғлом бола" шиори остида анъанавий аёллар спорт фестивали ўтказилди.

Image_tadbir: 

2018 йил 19 декабр куни Нуробод тумани хотин-қизлар қўмитаси ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда "Соғлом она - соғлом бола" шиори остида анъанавий аёллар спорт фестивали ўтказилди.

Аёллар спорт фестивалида тумандаги Машъал, Қиличли, Улус, Сазағон, Сарой, Наврўз ва Ағрон маҳаллаларида истиқомат қилувчи хотин-қизлар иборат жамоалар иштирок этишди.

Фестивалда жамоалар спортнинг волейбол, стол тенниси, шахмат-шашка турлари бўйича беллашдилар. Ғолибликни қўлга киритган жамоалар туман ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

2015-2019 © GOVERNMENT OF NUROBOD DISTRICT. Maked by: SAKTRM