Нуробод туманида 76 та умумий ўрта талим мактабларида жами ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор 71 нафар ўқувчилар якка тартибда таълим олиб келмоқда.
Юртимиз бўйлаб ўтказилаётган “Ўзбекистон ёшлари форуми – 2021” лойиҳалари доирасида туманимизда ҳам 3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан ногиронлиги бўлган ёшларнинг ижтимоийлашувига кўмаклашиш мақсадида “Эътибордагилар” лойиҳаси ўтказилди.
Лойиҳа доирасида якка тартибда таълим олаётган ногиронлиги бор ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳолидан хабар олиниб, уларга эсдалик совғалар ҳамда ўқув қуроллар берилди.