Нуробод туманига замонавий мотокультиваторлар келтирилди

Нуробод тумани ҳокимлиги, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, “Агробанк” туман филиали ва тумандаги томорқа хизматлари ташаббуси билан  дала ишларида туман аҳолисига зарурий шарт – шароитлар яратиш, аҳоли томорқаларига сабзавот ва полиз экинларини етиштирилишини кўпайтириш мақсадида жўяк олиш, ер хайдаш, ерни юмшатиш каби хусусиятларга эга бўлган мотокультиваторлар келтирилди.

Бугун туман ҳокими Ф.Заиров иштирокида дастлабки мотокультиваторлар ўз эгаларига топширилди.

Бир дона мотокультиваторнинг қиймати 9 миллион сўм. Мотокультиваторлар маҳаллалардаги ишсиз аҳолига 3 йил муддатга имтиёзли кредит асосида ажратилиши белгиланган.

Ушбу техникалар хажм жиҳатдан кичик бўлса-да, иш унумдорлиги ва бажарадиган иш турлари билан ажралиб туради.

Туман раҳбарининг топшириғига асосан мотокультиваторлар кучидан унумли фойдаланишни аҳолига ўргатиш бўйича ҳудудларда амалий семинарлар ташкил этилиши белгиланди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF NUROBOD DISTRICT. Maked by: SAKTRM